Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифи муҳокама қилинди

16 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкентга расмий ташриф билан келган Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров билан учрашди, дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, сайёҳлик, илмий-маърифий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди, шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашди. «Вазирлар сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар барқарор ривожланиб, кенг қамровли тус олганини мамнуният билан қайд этдилар», дейилади хабарда. Биргина ўтган йилнинг ўзида фақат иқтисодий соҳада вазирликлар ва идоралар, вилоятлар делегациялари, компания раҳбарлари ва ишбилармон доиралар томонидан 130 дан ортиқ ташрифлар амалга оширилди. Томонлар Ўзбекистон президентининг Россияга бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Жорий йилда ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиялар, иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари, таълим ва ОАВ соҳаларидаги минтақалараро ҳамкорлик форумлари ҳамда бошқа икки томонлама тадбирлар муддатлари ва кун тартиблари бўйича таклифлар кўриб чиқилди. "Газета.uz"да реклама БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Музокаралар якунида вазирлар Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020−2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Место для вашей рекламы