O‘zbekiston
yangiliklari

«Ўзбекистон почтаси» коронавирус сабабли жўнатмаларни етказиб бериш кечикаётганини маълум қилди

«Ўзбекистон почтаси» коронавирус сабабли жўнатмаларни етказиб бериш кечикаётганини маълум қилди
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
114
0

«Ўзбекистон почтаси» янги коронавирус тарқалиши туфайли Хитойдан почта жўнатмаларини қабул қилиш бир мунча узоқ муддат талаб этилаётгани ҳақида маълум қилди . Компания хабарида қайд этилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, коронавирус нарсалар устида, жумладан посилка, бандеролларда узоқ вақт сақланмайди. Шунга қарамай, Ўзбекистон почтаси Хитойдан почта жўнатмаларини қабул қилиш, санитария-епидемиологик жиҳатдан уларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда. «Хитойдан почта жўнатмаларини етказиб бериш кечикишлари асосан ушбу давлат билан ҳаво транспорти парвозларининг вақтинча тўхтатилиши билан боғлиқ», — дейилади хабарда. Аввалроқ AliExpress интернет савдо майдончаси маъмурияти ҳам харидорларни буюртмаларни олиш муддатлари кечикиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив