O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди

Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
63
0

Таиландда ўтказилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бугун яримфинал доирасида Саудия Арабистони терма жамоаси қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўйин давомида Ўзбекистон терма жамоаси устунликка эга бўлган бўлсада, буни таблода акс эттира олишмади. 87-дақиқада саудиялик футболчининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рикошет ҳолатида дарвоза бориб тушди. Ўйин охирида араблар томонидан киритилган яна бир гол оффсайд туфайли инобатга олинмади. Эслатиш ўринли, мазкур чемпионатда дастлабки уч ўрин эгасининг Токио олимпиадаси йўлланмаси соҳибига айланиши белгиланган. Бугун 18:15 да бошланадиган Жанбий Корея — Австралия ўйинида ютқазган жамоа билан Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда қатанашади ва ғолиб олимпиада йўлланмаси билан тақдирланади.Статистика Видео

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив