O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига қўшилди

Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига қўшилди
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
82
0

Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК)га қўшилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. 4 март куни Нидерландияда Ўзбекистон делегацияси иштирокида мамлакатнинг аъзо бўлиши жараёни якунланди ва ушбу ташкилотга расман аъзо бўлди. Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси шу кунгача ўзида 83 иштирокчини жамлаган бўлиб (82 давлат ва Европа иттифоқи), эндиликда унга Доминикан ва Ўзбекистоннинг ҳам аъзо бўлишди ва аъзолар сони 85 тага етди. Адлия вазирлигининг қайд этишича, Ўзбекистон учун, хусусан, унинг фуқаролари учун ХХҲГКга аъзо бўлишдан қуйидаги манфаатлар юзага келишини айтиб ўтиш мумкин: "Газета.uz"да реклама 1. Халқаро-ҳуқуқий ёрдам тизими соддалашади ва осонлашади. 2. Халқаро-ҳуқуқий ёрдам эҳтиёжига учраган фуқароларга кенгроқ имкониятлар яратилади. 3. Фуқаролик-ҳуқуқий соҳага оид халқаро низолар самарали, тез ва кам харажат билан бартараф тилади. 4. Миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига ижобий таъсир бўлади. 5. Ўзбекистонда халқаро хусусий ҳуқуқ илмининг ривожланишига ёрдам беради. Булар билан бир қаторда мазкур халқаро ташкилот фаолиятида Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзо сифатидаги фаолияти келажакда қабул қилинадиган халқаро ҳужжатларда бизнинг миллий манфаатларимизни ҳам акс эттириш имконини яратади. Ўзбекистон шу кунгача учта Гаага конвенциясига аъзо бўлган. Хусусан, Фуқаролик жараёни масалалари бўйича конвенция (1954), Чет эл расмий ҳужжатларини легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (1961), Халқаро болаларни ўғирлашнинг фуқаролик жиҳатлари бўйича конвенция (1980).

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив