O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистон фуқароси Кореяда коронавирусга чалинмаган

Ўзбекистон фуқароси Кореяда коронавирусга чалинмаган
YANGILIKLAR
17:13, 05 апрель 2020
72
0

16 март куни ОАВларда Кореяда коронавирусга чалинган Ўзбекистон фуқароси карантинга жойлаштирилганлиги, ва яқин орада унга жавоб берилиши ҳақида маълумот берилган. Ўзбекистон Республикасининг Кореядаги элчихонаси берган баёнотга кўра, Тэгу шаҳридаги компаниялардан бирининг икки ходимида коронавирус аниқланганлиги боис, ходимларнинг бир қисми, жумладан Ўзбекистон фуқароси ҳам эҳтиёт чораси сифатида карантинга жойлаштирилган. «Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ватандошимиз жойлаштирилган тиббий муассаса берган маълумотга кўра ҳафта охиригача у яна бир қанча назорат тиббий кўригидан ўтади ва шундан сўнг унга касалхонадан жавоб бериши мумкин», — дейилади хабарда. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу фуқаро коронавирус билан касалланмаганлиги ва эҳтиёт чора сифатида карантинга олинганлигини «Газета.uz»га тасдиқлади. "Газета.uz"да реклама Бундан ташқари, Корея соғлиқни сақлаш ва фаровонлик вазирлиги томонидан юритиладиган ва коронавирус ҳолатлари бўйича ахборот берадиган ягона маълумотлар базасида (корейс тилида) 17 март ҳолатига кўра коронавирус билан касалланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумотлар йўқ.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив