O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистон ЕХҲТнинг Иқтисодий ва экологик масалалар қўмитасини бошқаради

Ўзбекистон ЕХҲТнинг Иқтисодий ва экологик масалалар қўмитасини бошқаради
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
59
0

Ўзбекистон 2020 йилда ЕХҲТ Доимий Кенгашининг Иқтисодий ва экологик масалалар қўмитаси раиси этиб тайинланди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. 2017 йилдан 2019 йилгача қўмитани Қозоғистон бошқарган. Мамлакатимизнинг ЕХҲТдаги доимий вакили, элчи Шерзод Асадов қўмита раҳбари бўлди. Ушбу қарор 9 январь куни ўтказилган конференцияда қабул қилинди. Иқтисодий ва экологик масалалар қўмитаси ЕХҲТ минтақасидаги иқтисодий ва экологик соҳаларда ҳамкорлик ва хавфсизликка оид кўплаб масалаларни, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт ва логистика, миграция, ахборот-коммуникация ва яшил технологияларни ривожлантириш масалаларини назорат қилади. Буюк Британиянинг ЕХҲТдаги доимий вакили Неил Буш Хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, Чехиянинг ташкилотдаги доимий вакили Иво Шрамек эса Инсон ҳуқуқлари қўмитаси раҳбари этиб тайинланди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив