Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 38-ўринни эгаллади

Gallup, Inc. томонидан анъанавий равишда эълон қилинадиган World Happiness Report 2020 бахтли мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон олдинги йилги кўрсаткичлардан уч поғона кўтарилиб, 153 та мамлакат орасида 38-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон 1-ўринни сақлаб қолди. Кейинги ўринларда Қозоғистон (умумий рейтингда 50-ўрин), Тожикистон (умумий рейтингда-71 ўрин), Россия (умумий рейтингда-73 ўрин), Қирғизистон (умумий рейтингда-74 ўрин) жой олди. Қўшни Туркманистон эса 95-ўринни эгаллади. Рейтингда биринчи ўринларда Финляндия, Швейцария, Исландия ва Норвегия бораётган бўлса, Руанда, Жанубий Судан, Зимбабве ва Афғонистон сўнгги ўринларни банд этди. "Газета.uz"да реклама Бу йилги ҳисоботнинг фарқли томони, ҳисоботда ҳар бир мамлакатнинг асосий шаҳарлари аҳолисининг ҳозирги кундаги ҳаётидан қониқишлари ва келажакда ушбу шаҳарда яшаш қанчалик яхши бўлиши ҳақидаги фикрлари ҳам ўрганилган. Сўровномалар натижаларига кўра, дунёнинг йирик шаҳарлари орасида Тошкент- аҳолиси энг оптимист шаҳар бўлди. Сўровномада қатнашган Ўзбекистон пойтахти аҳолиси келажакда ушбу шаҳарда яшаш шароитларидан умидлари катта эканлигини билдиришган, оқибатда Тошкент Келажакдаги ҳаёт рейтингида 186 мамлакат орасида 1-ўринни эгаллаган. Ҳозирги кундаги ҳаётдан қониқиш бўйича эса Тошкент 75-ўринда. Анъанавий тарзда дунё бўйлаб ўтказиладиган Gallup сўровномаларида ҳар бир мамлакатдан 1000 га яқин 15 ва ундан катта ёшдаги аҳоли қатнашади. Сўровномалар давлат тилида ўтказилади. Сўровномалар асосида юзага келадиган глобал индекслар мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти, умр кўриш давомийлиги, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, озодлик, коррупция ва бошқа кўрсаткичлар асосида тузилади.

Место для вашей рекламы