O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистон Афғонистонда музокара олиб борувчи жамоа тузилганини олқишлади

Ўзбекистон Афғонистонда музокара олиб борувчи жамоа тузилганини олқишлади
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
91
0

Ўзбекистон Афғонистон раҳбарларининг инклюзив музокаралар олиб борувчи жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини маъқуллади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди. Қайд этилишича, Ўзбекистон ушбу келишувни мамлакатнинг ички сиёсий инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш жараёнидаги муҳим қадам деб қабул қилди. «Айни босқичда ўт очишни ва зўравонликни тўхтатиш бўйича аввал эришилган келишувларнинг бажарилиши, барча манфаатдор томонлар, шу жумладан „Толибон“ ҳаракати иштирокида умуммиллий афғонлараро мулоқотга ўтиш ўта муҳимдир» — дея таъкидланади вазирлик баёнотида. Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тарафдори эканлигини яна бир бор баён қилди. "Газета.uz"да реклама Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари ва Толибон ҳаракати ўртасида 29 февраль куни имзоланган битимига асосан, 10 мартга қадар Афғонистон ҳукумати қамоқхоналардан 5 минг маҳбусни, Толибон томони ҳам асирга олинган минг нафар ҳукумат кучларини озод қилишиги лозим эди. Бироқ алмашув амалга ошмади. «Афганистан.ру» сайтининг ёзишича, мамлакатнинг амалдаги раҳбари Ашраф Ғани ва унинг асосий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасидаги президентлик сайлови натижалари бўйича фарқлар 10 мартга белгиланган афғоналараро учрашув амалга ошишига имкон бермади. Сиёсатчилар ҳукумат делегацияси таркиби бўйича келиша олмаган. Бироқ кейинчалик, 31 март куни Абдуллоҳ Абдуллоҳ жамоа таркибини маъқуллади. Маҳаллий ToloNews нашрининг хабар беришича, Афғонистон ҳукумати ва Кобулга келган Толибон ҳаракати делегацияси музокаралар ўтказиб, маҳбусларни озод этиш масаласида муваффақиятга эришган. Музокаралар 1 апрель, чоршанба куни ҳам давом этди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив