Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион кишига етди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси январ ойидан буён деярли 100 мингга кўпайиб, 18 февраль ҳолатига кўра 34 миллионни ташкил етди, деб хабар берди Давлат статистика қўмитаси. Уларнинг 17 миллиони эркаклар ва 16,9 миллиони аёллардир. Йил бошидан бери мамлакатда 127,3 минг киши туғилган, 29,1 минг киши вафот этган. Ушбу даврда мамлакатга 23,6 минг киши келган, 24,7 минг киши чиқиб кетган.

Место для вашей рекламы