«Ўзбекистон 24» телеканали директори МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди

Мадамин Абдугаппарович Сафаров Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) раиси ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги. У 2017 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Сардор Мирзакаримов ўрнига тайинланди. Унинг янги лавозими ҳақида эса маълум қилинганича йўқ. Мадамин Сафаров «Ўзбекистон 24» телеканалига 2018 йил сентябридан буён бошчилик қилиб келаётган эди. Янги тайинлов муносабати билан унинг телеканал раҳбари лавозимини сақлаб қолиши ҳозирча аниқ эмас. Сафаров бунга қадар «Ёшлар» ва «Тошкент» телеканалларига ҳам раҳбарлик қилган. Фото: Алишер Хўжаев. Бундан ташқари, қарийб уч йилдан буён МТРК раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Алишер Жўрақулович Хўжаев телерадиокомпания раиси этиб тасдиқланди. У 2005−2017 йилларда ҳам МТРКга раҳбарлик қилган.

Место для вашей рекламы