O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбек олимлари коронавирусни аниқлаш учун тест системасини ишлаб чиқишди

Ўзбек олимлари коронавирусни аниқлаш учун тест системасини ишлаб чиқишди
YANGILIKLAR
17:14, 05 апрель 2020
84
0

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг биотехнологлари томонидан COVID-19 коронавирусини аниқлаш бўйича тест системаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди. «Олимлар инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг топшириғига биноан, бундан тахминан бир ой олдин вируснинг бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани, вируснинг Ўзбекистонга ҳам кириб келиш хавфи мавжудлигини инобатга олган ҳолда тест системасини ишлаб чиқиш устида иш бошлаган», — дейилади хабарда. Маҳаллий тест системасини яратиш жараёнида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган ижобий тест намуналари тезкор етказиб берилди. "Газета.uz"да реклама Қайд этилишича, мазкур тест тизими ЖССТ ҳамда Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази тавсиялари асосида ишлаб чиқилган. Тест синовларини ўтказиш ва штамни тартиблаш босқичларидан сўнг ушбу маҳалий тест тизимини рўйхатдан ўтказиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин бўлади. Ўзбекистон олимлари томонидан ишлаб чиқилган тест тизимининг афзаллиги унинг тезкорлигидадир. Бутун жараён тахминан 5−6 соат вақтни олади. Таъкидланишича, бу экспресс тест эмас, балки фақат махсус лабораторияларда фойдаланиш мумкин бўлган тўлақонли тест бўлади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив