O‘zbekiston
yangiliklari

Йилнинг иккинчи 10 кунлигида 141 та ЙТҲ содир бўлди

Йилнинг иккинчи 10 кунлигида 141 та ЙТҲ содир бўлди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
67
0

Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ йилнинг навбатдаги 10 кунида — 11−20 январь оралиғида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари статистикасини эълон қилди . Бошқарма маълумотларига кўра, 10 кун ичида 141та ЙТҲ қайд этилган, 25 киши ҳалок бўлган ва 148 киши жароҳатланган (йилнинг дастлабки 10 кунида — 107та бахтсиз ҳодиса, 35 киши ўлган ва 100 киши жароҳатланган). Пиёдалар иштирокида 52та бахтсиз ҳодиса содир бўлган, шундан 6 таси болалар иштирокида. Икки ҳолатда авариялар маст ҳолдаги ҳайдовчилар айби билан содир бўлган. "Газета.uz"да реклама ЙТҲларнинг асосий сабаблари:ҳайдовчининг пиёдани пайқамаслиги — 23;пиёдаларнинг белгиланмаган жойда йўлни кесиб ўтиши — 21;қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик — 14;белгиланган ҳаракат тезлигига риоя қилмаслик — 14;ёмон об-ҳаво шароити — 12;ҳаракат пайтида йўналишни ўзгартириш — 12;пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтишлари учун етарли шароитнинг йўқлиги — 8;ҳайдаш пайтида масофани сақламаслик — 8;қарама-қаршидан келаётган автомобиль чироқларининг ҳайдовчилар кўзини кўр қилиши — 7;светофорнинг тақиқланган сигналига ўтиш — 6. Энг кўп ЙТҲ Тошкент шаҳрида — 26 та, ундан кейин Тошкент вилоятида — 23 та, Фарғона вилоятида — 17 та, Наманган вилоятида — 16 та ва Қашқадарёда — 12 тадан, қолган ҳудудларда 3 тадан 9 тагача ЙТҲ содир бўлган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив