O‘zbekiston
yangiliklari

Япониядаги ватандошлар Ўзбекистонга 13 та махсус тиббиёт каравотини жўнатди

Япониядаги ватандошлар Ўзбекистонга 13 та махсус тиббиёт каравотини жўнатди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
84
0

Японияда истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошлар 3 апрель куни ҳукумат томонидан ташкил этилган чартер рейс орқали Paramount Bed компаниясининг 13 та махсус тиббиёт каравотларини инсонпарварлик ёрдами сифатида Ўзбекистонга жўнатди. Бу ҳақда Япониядаги Ўзбекистон фуқароларидан бири «Газета.uz»га маълум қилди. Япониялик хайрсевар инсонлар кўмагида сотиб олинган ушбу тиббиёт каравотлари ўзининг кўп функциялилиги, тананинг турли қисмларига мослашувчанлиги билан айниқса оғир аҳволдаги беморлар учун қулайлик яратади. Мазкур инсонпарварлик ёрдамининг жўнатилишида Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалий кўмак кўрсатди. «Бутун дунёда кўпчиликнинг кундалик ҳаётини издан чиқишга сабаб бўлаётган бу коронавирус қанчалик иқтисодий ва маънавий танглик келтириб чиқараётган бўлмасин, Япониядаги юртдошларимиз ҳар доим ўз ватанлари ҳақида қайғуришлари таҳсинга сазовордир», — деди ахборот манбаси ўз хабарида.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив