Янги ўқув йилида ОТМларга қабул квотаси оширилади

17 март куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида президентнинг 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. 2020/2021 ўқув йили бакалавр даражасига 145 мингдан ортиқ, яъни ўқув йилига нисбатан 15,6 фоизга кўпроқ талаба қабул қилиш кўзланмоқда. Магистр даражасига эса 10 мингдан зиёд талабани қабул қилиш таклиф этилмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 40 фоизга кўп демакдир. Шу билан бирга, сиртқи таълим шаклига 776 та, кечки таълим шаклига эса 131 та давлат гранти ажратилгани. Ўтган ўқув йилида мазкур икки таълим шаклига давлат грантлари ажратилмаган эди. Янги ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг асосий кўрсатгичлари. "Газета.uz"да реклама Янги ўқув йилидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган қизлар учун кундузги таълим шакли бўйича тасдиқланган давлат грантларига нисбатан 4 фоиз миқдорда алоҳида грант ўринлари ажратилади. Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилида «Математика» ва «Табиий фанлар» таълим соҳалари бўйича магистратура мутахассислари учун давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади. Ҳужжат лойиҳасида таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига зарурат бўлганда, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш учун давлат буюртмаси параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли қабул параметрларини белгилаш ҳуқуқини бериш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрлари босқичма-босқич 2022−2023 ўқув йилига қадар (2020−2022 молия йиллари мобайнида) 2019−2020 ўқув йилига нисбатан икки баробарга ошириш кўзда тутилмоқда. Ҳужжат лойиҳаси муҳокамалари 1 апрелга қадар давом этади.

Место для вашей рекламы