Янги авиакомпаниядан кутилмалар — Spot

Ташкил этилаётган Humo Air авиакомпаниясининг бизнес-модели ва ривожланиш стратегияси яқин ойларда ишлаб чиқилиши ҳақида хабар бергандик. Ҳукумат қарорига асосан, компания авиапарки учун янги ва замонавий самолётлар сотиб олинади, жумладан, лизинг шартлари асосида. Шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» тузилмасида бўлган «Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» балансидаги 40дан ортиқ «Ан-2» русумли самолётлар, авиация мулки ва бошқа мол-мулклар ҳам Humo Air ихтиёрига берилади. Уларнинг бир қисмини сотиш назарда тутилган. Spot нашрининг ёзишича, янги авиакомпания «Ўзбекистон ҳаво йўллари» негизида тузилган Uzbekistan Airways билан етарли даражада рақобат қила олмайди. Негаки, у ҳам давлат улуши билан таъсис этилмоқда ва қисқа масофаларга учиши кутилмоқда. Humo Air учун 2018 йили Ўзбекистонга вакиллари ташриф буюрган Bombardier самолётлари сотиб олиниши мумкин. Humo Air иш бошлаши билан ички рейсларда арзонроқ таклифлар пайдо бўлиши тахмин қилинмоқда. Қолаверса, айрим шаҳар аэропортларида «очиқ осмон» режими жорий этилди ва хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга қатновни кенгаяди. «Humo Air пайдо бўлиши ички бозорда Uzbekistan Airways муаммоларини камайтиради. Негаки, 50 ўринли Airbus А320, 190 ўринли Boeing 757−200, ҳатто 264 ўринли Boeing 767−300ER билан парвоз қилишга мажбур бўлаётган авиакомпания чипта нархларини арзонлаштира олмайди», — дейди Spot суҳбатдоши. "Газета.uz"да реклама Унинг қайд этишича, маҳаллий рейсларда бошқа авиакомпаниянинг мавжудлиги кичик аэродромларнинг фаоллашувига туртки бўлиши керак. Масалан, ҳукумат қарорида Humo Air балансига Сирдарёдаги аэродром берилиши белгиланган. Spot маҳаллий авиакомпаниянинг ташкил этилиши ички миграция, туризмни ривожлантириш билан биргаликда, янги иш ўринларини яратишга ҳам хизмат қилишига урғу берган.

Место для вашей рекламы