«Янги Ангрен» ИЭСда энергоблок ўчирилди

30 январь куни соат 11:40 да «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 4-сонли энергоблокда носозлик юзага келиши натижасида 170 МВт қувват билан тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Қозон агрегатининг том қисмида ёнғин юзага келиб, станциянинг тезкор ҳодимлари томонидан бирламчи ўт ўчириш воситалари қўлланилди ва ўт ўчириш бригадаси жалб қилинди. Соат 14:00 да ёнғин бартараф этилди. Жабрланганлар мавжуд эмас. Айни пайтда энергоблок таъмирга чиқарилди ва носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ҳолатни ўрганиш юзасидан махсус комиссия ташкил қилинди. Айни пайтда станциянинг учта энергоблоки жами 580 МВт қувват билан ишламоқда. Авария муносабати билан мамлакатнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида маълум вақт оралиғида узилишлар кузатилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда якунланиб, электр энергияси таъминоти яхшиланиши таъминланиши керак.

Место для вашей рекламы