Яна уч фуқарода коронавирус аниқланди

Хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 25 март куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони жами 9 кишига кўпайиб, 59 нафарга етди. Дастлаб эрталаб соат 9:00 ҳолатида беморлар сони 5 нафарга ортиб, 55 кишига етгани хабар қилинган эди. Сўнгра хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган яна бир нафар фуқарода аниқлангани маълум бўлди.

Место для вашей рекламы