Яна иккита коронавирус бемори қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар сони 45 кишига етди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Хорижда бўлиб коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яна икки шахсда COVID-19 коронавируси аниқланган. 22 март куни умумий равишда 4 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган. Олдинроқ Швейцария ва Туркиядан келган йўловчиларда коронавирус аниқланган эди.

Место для вашей рекламы