Яна бир тошкентлик фуқарода коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 150 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Ушбу инфекция 1 нафар тошкентлик фуқарода аниқланди. Бугун кун аввалида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 нафарга ошиб, жами 145 кишига етгани хабар қилинган эди. Кейинроқ унинг 28 март куни ушбу инфекция иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган унинг 14 ёшдаги жияни экани ва Қашқадарёда даволанаётгани маълум бўлди. Сўнгра COVID-19 тасдиқланган беморлар сони яна 4 нафарга ошди. Ушбу инфекция 2 нафар андижонлик (аёллар), 1 нафар фарғоналик (эркак) ва 1 нафар тошкентлик (эркак) фуқароларда аниқланди.

Место для вашей рекламы