O‘zbekiston
yangiliklari

Яна бир тиббиёт ходими калтактанди: бу сафар зўравон — беморнинг бувиси

Яна бир тиббиёт ходими калтактанди: бу сафар зўравон — беморнинг бувиси
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
58
0

Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббиёт ходими беморнинг бувиси томонидан калтакланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирли матбуот хизмати хабар қилди . Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолат акс этган видеоёзув тарқалган эди . Вазирликнинг аниқлик киритишича, 5 январь соат 19.00 атрофида Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг қабул бўлимига 2017 йил туғилган бемор Ф.М.нинг тана ҳарорати юқори эканидан шикоят қилиб, амакиси ҳамда бувиси томонидан мурожаат қилинади. Қабул бўлими ҳамшираси С.Б. биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида беморнинг тана ҳароратини ўлчайди. Тана ҳарорати юқори эканини аниқлаган ҳамшира ҳароратни тушириш мақсадида парацетамол шамчасини қўйиш учун беморни муолажа хонасига олиб киришни кўрсатади. Шунда тўсатдан беморнинг бувиси сабабсиз ҳамширанинг шахсиятига тегадиган ҳақорат сўзлар билан бақириб, уни калтаклайди. Видеоёзувдан лавҳа. "Газета.uz"да реклама Шунга қарамай, қабул бўлимида навбатчи шифокор А.Н. томонидан бемор Ф.М.га биринчи ёрдам кўрсатилган ва «Ўткир респиратор касаллиги» ташхиси билан стационар даволанишга ётқизилган. Боланинг амакиси, бувиси ва қариндошлари томонидан калтаклаган ҳамшира С.Б. «Бош мия чайқалиши, чап чакка соҳаси юмшоқ тўқималарининг эзилиши» ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали травматология бўлимига ётқизилган. Беморнинг аҳволи тажрибали шифокорлар томонидан назоратга олинган бўлиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси ва вилоят прокуратурасига мурожаат қилинган. Мазкур вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган. Тиббиёт ходимларининг беморларнинг яқинлари томонидан калтакланиши ва ҳақоратланиши тез-тез содир бўлмоқда. Мазкур ҳодисадан бор-йўғи уч кун муқаддам, 2 январь куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида беморнинг тоғаси шифокорнинг юзига мушт тушириши оқибатида тиббиёт ходимининг бир кўзи бутунлай кўриш қобилиятини йўқотган эди. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка тиббиёт ходимларига нисбатан уюштирилган суиқасдлар ва тажовузлар учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ўзгартишлар киритиш таклиф этилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив