O‘zbekiston
yangiliklari

ЯИДХПнинг мобил иловаси ишга туширилди

ЯИДХПнинг мобил иловаси ишга туширилди
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
63
0

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Элекрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (ЯИДХП) мобил иловаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилди. Иловада Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари, иш ҳақи, коммунал тўловлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, солиқ тўловчининг индивидуал рақамини аниқлаб олиш мумкин. Марказ мобил илова орқали олинадиган хизматлар турини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ҳозирда у фақат Android учун мавжуд, iOS қурилмалари учун ишлаб чиқиш жараёни давом этмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив