ЙҲХББга 138 та янги хизмат автомобили топширилди

1 февраль куни Тошкентда «Халқлар дўстлиги» саройи олдида Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига замонавий ускуна ва анжомлар билан жиҳозланган 138 та хизмат автомобили топширилди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди. Тадбир давомида намунали хизмат кўрсатган ходимлар ҳам тақдирланди. Бундан ташқари, 2019 йилда энг яхши натижаларга эришган ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига автомобиллар топширилди. Шу куни ЙҲХББ биносида мультимедиа марказининг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Ушбу марказнинг ташкил этилиши Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини оммавий ахборот воситаларида холис ва профессионал тарзда ёритишни таъминлашга қаратилган. "Газета.uz"да реклама Мультимедиа марказида ахборот-таҳлилий материаллар, жумладан, воқеа жойидан репортажлар, телекўрсатув ва радио эшиттиришлар, аудио- ва видеороликлар, ижтимоий рекламалар тайёрланади. Янги марказнинг асосий мақсади йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг шаффофлигини таъминлаш ва ахборотни кенг оммага тезкор, ишончли ва объектив етказишдир.

Место для вашей рекламы