Вилоятлар ва Тошкент ўртасида автобуслар ҳаракатини чеклаш режалаштирилмоқда

24 март соат 00:01 дан бошлаб Қорақалпоғистон ва вилоятлардан Тошкентга ҳамда Тошкентдан Қорақалпоғистон ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси кўрсатмасига таяниб хабар қилди. Инфекция тарқалиши хавфи сабабли 22 мартдан Тошкентда жамоат транспорти, жумладан метро, автобуслар ва йўналишли таксилар ҳаракати тўхтатилган эди. Айни вақтда пойтахда фақат дезинфекция қилинган таксилар йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Место для вашей рекламы