O‘zbekiston
yangiliklari

Вазир Хитойдан келувчиларнинг киришини вақтинчалик чеклашни таклиф қилди

Вазир Хитойдан келувчиларнинг киришини вақтинчалик чеклашни таклиф қилди
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
66
0

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус сабабли Хитой ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг ушбу мамлакатдан кириб келишини вақтинчалик чеклашни таклиф қилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Янги турдаги коронавируснинг тарқалиши натижасида кўплаб давлатлар эҳтиёт чораларини кўришни бошлаган. Эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Мўғулистон ва Малайзия Хитой билан чегарасини ёпди. Яна қатор давлатлар Хитой фуқароларига нисбатан виза чекловларини жорий этди. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Ўзбекистон бундай вазиятда қандай йўл тутиши ҳақидаги саволга жавоб берди. «Чегарани ёпиш масаласига келсак, бу чорани қўллаш вазирлигимиз ваколатида эмас. Аммо бу борада ўз фикримни айтадиган бўлсам, айни пайтда, яъни 30 январь ҳолатида мамлакатимиз ҳудудида бундай касалликка чалиниш ҳолати бирорта ҳам кузатилмаганлигига қарамасдан эҳтиёт чораларини кўришимиз лозим. Шахсан ўзим юртимиз фуқароларининг Хитойга боришини чеклаш билан бир қаторда, хитойликлар ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг ушбу мамлакатдан юртимизга кириб келишини вақтинчалик чеклаш тарафдориман», — деди Алишер Шодмонов. Унинг сўзларига кўра, ушбу вируснинг ҳаво-томчи йўли билан ўтиши, одамдан одамга юқиши, бундан ташқари, касаллик белгиларининг яширин даври 14 кун давом этиши касаллик тарқалиш хавфини кескин оширади. «Қолаверса, ҳатто тиббиёти ривожланган АҚШ, қатор Европа давлатлари, Осиёнинг тараққий этган мамлакатларида ҳам бу касаллик кузатилаётганлиги вазиятнинг нақадар жиддийлигини кўрсатиб турибди», — деди соғлиқни сақлаш вазири. Вазирнинг таъкидлашича, мазкур коронавирусга қарши кураш доирасида нафақат Хитойдан келувчилар, балки барча йўналишлардан давлат ҳудудига кириб келувчи йўловчилар қатъий назоратдан ўтказилмоқда. Чегара пунктлари тепловизорлар билан жиҳозланган, вирус ташиши мумкин бўлган маҳсулотлар жиддий текширувдан ўтказилади. "Газета.uz"да реклама «Айнан вирус тарқалгани қайд этилган ҳудудлардан ташриф буюрувчилар ва касалликнинг ҳар қандай белгиси кузатилган фуқаролар алоҳида назоратга олинади. Юқумли касалликлар шифохоналарида ҳудудга кўра алоҳида ўринларни шай ҳолда тайёрлаб қўйганмиз, зарур дори-дармон захиралари яратилган», — деди Алишер Шодмонов. Янги турдаги 2019-nCoV коронавируси келтириб чиқараётган пневмания Хитойнинг қитъадаги барча 31 та провинциясига тарқалган. Энг охирги бўлиб Тибетда касалликка чалиниш ҳолати қайд этилди. 30 январь эрталабки ҳолат бўйича, 170 киши вафот этди, 128 киши соғайиб, касалхонадан чиқарилди. Хитойда жами бўлиб 7711 киши касалликка чалинган. Бошқа мамлакатларда эса 75 кишида ушбу вирус аниқланди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив