«Ватанпарварлик акцияси» марафонида 2000 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди

Бугун, 5 январь куни Мудофаа вазирлиги томонидан 5 километрдан ортиқроқ масофага югуриш бўйича «Ватанпарварлик акцияси» кичик марафони ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. Унда вазирлик ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар хизматчилари ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ўқувчи ёшлари, шунингдек, фахрийлардан иборат 2 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этди. Кичик марафон давомида уч авлод, яъни фахрий ҳарбийлар, офицер бўлиш орзусида ҳарбий таълим муассасаларида сабоқ олаётган курсантлар югуриш финиш чизиғига қадар югурдилар. "Газета.uz"да реклама Марафон сўнгида турли ёш номинацияси бўйича ғолиб бўлган иштирокчиларга мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев диплом ва эсдалик совғаларини топширди. •1-ўрин — Тошкент ҳарбий округидан кичик сержант Владислав Мамедов (15 дақиқаю 31 сония); •2-ўрин — Қуролли Кучлар академияси курсанти Нуриддин Раҳматов (16 дақиқаю 28 сония); •3-ўрин — Тошкент ҳарбий округидан лейтенант Темур Умматов (17 дақиқаю 9 сония).

Место для вашей рекламы