Uzhealth CRM тизимини ишлаб чиқишни тендерсиз ўтказиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда шифокорлар ва провизорлар рўйхатдан ўтиши учун Uzhealth CRM (emed.uz) Шифокорлар ва провизорлар ягона электрон базасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақидаги қарори лойиҳаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (ИССМП) томонидан ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Унга кўра, 2021 йил 1 январдан шифокорлар ва провизорларга ИССМПдан рўйхатга ўтмасдан ишлаш тақиқланади (бу президентнинг 2018 йил 2 августдаги фармонида кўзда тутилган эди). Палата шифокор ва провизорларни рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган шифокор ва провизорларнинг ягона электрон базасини шакллантириш ва юритиш, рўйхатга олишни тўхтатиш ва бекор қилиш ваколатларига эга бўлади. Бундан ташқари, ИССМП Uzhealth CRM тизимини шакллантириш, юритиш ва модернизация қилиш бўйича ваколатли ташкилотга айланади. Палата тендер савдоларини ўтказмасдан туриб Online Service Group (OSG) МЧЖни тизимни ишлаб чиқарувчиси этиб белгилашни таклиф қилмоқда. Компания веб-сайтлар, брендлар, мобил иловалар ва бошқалар бозорида 2013 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. Бунга қадар у ИССМП, «Ўзэкспомарказ», Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва бошқа ташкилотлар сайтларини ишлаб чиққан. "Газета.uz"да реклама Қарор лойиҳасида шифокор ва провизорларни рўйхатга олиш, маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартибларини ҳам ўз ичига олади. Унга кўра, рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш мажбурий жараён ҳисобланиб, қайси шаклдаги тиббиёт муассасасида ишлаётганидан қатъи назар, амалий тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган барча шифокор ва провизорлар учун умумий ва мажбурий жараён ҳисобланади. Шифокор ва провизорлар, шу жумладан чет эллик мутахассисларни (норезидентлар) рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим олиш таклиф қилинмоқда. Ҳужжат лойиҳаси 19 февралга қадар давом этади.

Место для вашей рекламы