Uzbekistan Airways Сеулга парвозларни вақтинча тўхтатмоқда

1 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Жанубий Кореяда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сеулга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатиб туради. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати хабар қилди. HY514 рейс билан 29 февраль куни Сеулдан учадиган йўловчилар келишлари билан вақтинчалик турар жойга жўнатилади. Шу муносабат билан уларни Тошкент аэропортида кутиб олмаслик сўралди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда авиакомпаниянинг барча рейсларида юқори хавфсизлик чоралари жорий этилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар санитария-карантин тадбирлари ва тиббий-санитария назоратларидан ўтказилмоқда. Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туришлари масалалари бўйича Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига 71−276−49−66 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Место для вашей рекламы