Uzbekistan Airways Москвага авиақатновларни амалга оширади

Uzbekistan Airways компанияси 17 март куни чет элликларни Москвага олиб бориш ва Ўзбекистон фуқароларини Москвадан Тошкентга олиб келиш учун Тошкент — Москва — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати хабар қилди . Парвоз вақти Тошкентдан — 10:00 да, Москвадан — маҳаллий вақт билан 13:00 да. Биринчи навбатда 16, 17 ва 18 март кунларига чипталар олиб қўйган йўловчилар қабул қилинади. Йўловчилар Тошкентга келиши билан вақтинча жойлаштириш пунктларига жўнатилади. Уларни аэропортда кутиб олиш мумкин эмас. Йўловчиларни вақтинча жойлаштириш пунктига жойлаштириш масалалари бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги штабининг 71−276−49−66 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.

Место для вашей рекламы