UzAuto тўртта автомобиль моделини янгилашни режалаштирмоқда

UzAuto Motors компанияси 2022−2023 йилларда тўртта — Chevrolet Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra авомобиль моделини янгилашни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда компаниянинг стратегик режалаштириш, таҳлил ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодиров душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, моделлар босқичма-босқич янгиланади. Chevrolet Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra ишлаб чиқарилиши янги моделларнинг маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиздан ошганидан кейин босқичма-босқич тўхтатилади. «Биз экспорт ҳажмини оширишдан манфаатдормиз. Ва биз маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизга етказмагунимизча, биз автомобилларни экспорт қила олмаймиз. Мен янги моделлар ҳақида гапираяпман. Бу ўз-ўзидан ҳозирда экспорт қилинаётган машиналарнинг маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиздан юқори эканлигини кўрсатади. Биз янги моделни ишлаб чиқаришни бошлаганимизда, 1 кун ичида локализация даражаси 50 фоизга етмаслиги аниқ. Бу вақт талаб этади. Биз янги моделларда маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоизга етганда ҳозирги моделларни чиқаришни тўхтатамиз», — дея тушунтириб ўтди Рустам Қодиров. "Газета.uz"да реклама Эслатиб ўтамиз, ўтган йили UzAuto Motors ишлаб чиқарилган автомобиллар сони бўйича рекорд ўрнатди. Ишлаб чиқариш ҳажми 220 мингдан 271 мингтагача ошди, бу 2018 йилга нисбатан 30 фоизга кўпдир. Жорий йилда компания автомобиль ишлаб чиқаришни йилига 300 мингтага кўпайтиришни режалаштирмоқда. «Газета.uz» июнь ойида Onix ва бошқа арзон моделларни ишлаб чиқариш режалари тўғрисида хабар қилган эди. Кейинроқ Onix локализация даражаси босқичма-босқич 60 фоизга етиши маълум қилинди. 25 декабрь куни UzAuto Motors қимматбаҳо сегментдаги тўртта — Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox (нархлар) моделларини тақдим этди.

Место для вашей рекламы