UzAuto Motors бир қатор моделлар нархларини оширди

UzAuto Motors компанияси бир қатор Chevrolet моделларининг янги нархларини эълон қилди . Сўнгги марта ишлаб чиқарувчи машиналар нархини 2017 йил июнида (Spark, Nexia ва Cobalt) ва 2018 йил августда (Lacetti, Damas ва Malibu) оширган эди. Янгиланган нархлар рўйхатига кўра, комплектациясидан келиб чиққан ҳолда Damas нархлари 10−21,1 фоиз, Spark — 10−21,1 фоиз, Nexia — 15−19,4 фоиз, Cobalt — 10−14,7 фоизга, Lacetti (жумладан газ баллонли) — 3−3,1 фоизга ўсди. Malibu, Tracker, Trailblazer, Equinox, Traverse ва Tahoe моделлари нархлари ўзгаришсиз қолди.

Место для вашей рекламы