UZ Truck and Bus Motors қўшма корхонаси ташкил этилди

«Ўзавтосаноат», Хитойнинг Sinotruk International Investment Limited ва Германиянинг MAN Truck & Bus SE компаниялари ўтган йили JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси негизида UZ Truck and Bus Motors қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида келишувни имзолади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар берди . Бунинг натижаси ўлароқ, Sinotruk компанияси JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси муассислари таркибига кирди ва корхона устав фондига 12,1 млн доллар ҳажмида бевосита инвестициялар киритди. Sinotruk каби шерикни танлаш ушбу техниканинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё бозорида машҳурлиги, маҳсулотнинг ҳаммабоплиги, сифати ва кенг ассортименти, шунингдек 2009 йилдан буён Sinotruk компаниясининг 25 фоиз плюс 1 акцияси Германиянинг MAN Truck & Bus SE (JV MAN Auto-Uzbekistan ҚК муассисларидан бири) концернига тегишли эканлиги бўлди. Инвестициялар ишлаб чиқариш қувватларини йилига 3 минг тижорат техникасидан 6 минг донага етказиш, янги моделлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва бутловчи деталларни маҳаллийлаштиришга йўналтирилади. Ушбу лойиҳа 100дан ортиқ иш ўринлари яратиш, корхонанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек ишлаб чиқарилаётган тижорат техникаси маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизгача етказиш имконини беради. "Газета.uz"да реклама «Ушбу қарор бозорни арзонроқ, шу билан бирга сифатли бўлган, рақобатбардош ва харидорлар учун ҳамёнбоп юк автомобиллари билан таъминлаш, республика ичида турли брендлар ўртасида рақобатни ошириш, шунингдек юк кўтариш қобилияти 5 тоннадан 70 тоннагача бўлган, жумладан самосваллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш мақсадида қабул қилинди», — дейилади хабарда. 2012 йилда оғир транспорт воситаларини ишлаб чиқариш бўйича JV MAN Auto-Uzbekistan йиғув заводининг очилиши бўлиб ўтган эди. Айни пайтда компания MAN русумли шаҳар ва шаҳарлараро автобуслар ҳам ишлаб чиқармоқда.

Место для вашей рекламы