O‘zbekiston
yangiliklari

Ҳукуматнинг янги таркиби шакллантирилмоқда

Ҳукуматнинг янги таркиби шакллантирилмоқда
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
63
0

22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан тақдим этилган янги ҳукумат учун номзодлар маъқулланиши кутилмоқда. «Газета.uz» манбаларига кўра, Транспорт вазири лавозимида ишлаган Очилбой Раматов ушбу лавозимини тарк этиб, бош вазирнинг биринчи ўринбосари мақомини сақлаб қолади. Транспорт вазири лавозимига бош вазир томонидан Элёр Ғаниев номзоди илгари сурилган. У айни пайтда ҳукумат раҳбарининг ўринбосари мақомида фаолият юритаётганди. Шу билан бирга, Ғаниевнинг бош вазир ўринбосари сифатида лавозимни сақлаб қолиш масаласи очиқ қолмоқда. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, Сенат қўмита раиси этиб сайланган, шу пайтга қадар маданият вазири бўлган Бахтиёр Сайфуллаев ўрнини вазирнинг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков эгаллаши кутилмоқда. Ҳукумат аъзолари таркибида кутилаётган яна бир ўзгариш — Туризмни ривожлантириш қўмитасида юз бериши мумкин. Раис Абдулазиз Оққулов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига айни шу қўмитага аввал ҳам бошчилик қилган Азиз Абдуҳакимов келиши кутилмоқда. Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари сифатида туризм масалаларини ҳам йўналтириб турган. Эндиликда у бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида иш бошлаши мумкин. Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари бош вазирнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан президент томонидан тайинланади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив