Ҳукумат ижро тузилмасида ўзгариш юз берди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида«ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирилиги «Газета.uz»га хабар берган. Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасида ўзгариш юз берган. Қуйидаги лавозим ва котибиятлар тугатилди:бош вазирнинг биринчи ўринбосари — транспорт вазири лавозими;бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;бош вазирининг ёкилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти;Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти;Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти;Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, янги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари котибияти. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида янги лавозим ва котибиятлар қуйидаги тартибда жорий этилди:бош вазирнинг биринчи ўринбосари;бош вазирнинг соғлиқни сақлаш ва таълим масалалари бўйича ўринбосари;бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси;бош вазирнинг ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;Давлат активларини бошқариш ва саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти;Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой комуннал хўжалиги масалалари котибияти;Инвестициялар, эскпортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти;Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти;Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари котибияти;Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалалари котибияти. Президенти қарори билан Вазирлар Маҳкамаси бошқарув ходимлари чекланган сони 241 нафар (аввал 255 нафар бўлган), техник ходимлари сони эса 48 нафар (аввал 46 нафар) этиб белгиланди. "Газета.uz"да реклама Маълумот учун, 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳукуматнинг янги таркиби аъзолиги учун тақдим этилган номзодларга овоз беришди. Номзодлар давлат раҳбари томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.

Место для вашей рекламы