Украина Эронда лайнернинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар учун мотам эълон қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Теҳронда (Эрон) украин йўловчи самолётининг қулаши муносабати билан 9 январни мамлакатда мотам куни деб эълон қилди, дея хабар берди президент матбуот хизмати. Давлат органлари биноларида байроқлар туширилиб, кўнгилочар тадбирлар бекор қилинади. Эслатиб ўтамиз, 8 январь куни эрталаб, Украина халқаро авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти «Теҳрон-Киев» йўналишида аэропортдан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулаб тушди. Бортда 167 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган, улардан ҳеч бири тирик қолмаган. "Газета.uz"да реклама Украина ТИВ маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида Эроннинг 82 фуқароси, Канададан 63, Украинадан 11 (2 йўловчи ва 9 экипаж аъзоси), Швециядан 10, Афғонистондан 4, Германиядан 3 ва Буюк Британиядан 3 фуқаро бўлган. Владимир Зеленский ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва дўстларига таъзия изҳор этиб, лайнернинг қулаши билан боғлиқ жиноят иши қўзғатишни буюрди. «Бизнинг устувор вазифамиз — ҳақиқатни ва бу даҳшатли фалокат учун жавобгар бўлганларни аниқлашдир», — деди у.

Место для вашей рекламы