Ухандаги бокс мусобақаси бошқа муддатга кўчирилди

Осиё ва Океания мамлакатлари боксчилари учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа 3−11 март кунларига кўчирилди. Айни пайтда ташкилий қўмита Хитойдан бошқа мамлакатда ушбу мусобақани ўтказиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар бермоқда. Маълумот учун, Токио-2020 Олимпиадасининг бокс бўйича лицензион мусобақасини ташкил этувчи қўмита баҳслар Ухандаги коронавирус сабабли қолдирилганини билдирилганди. Турнирда иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетган ўзбекистонлик боксчилар Уишан шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда. Ўзбекистон бош санитар-эпидемилог шифокори Баҳром Алматов спортчиларнинг соғлиғи назорат остида эканини таъкидлаганди. "Газета.uz"да реклама 23 январь ҳолатига кўра, коронавирус оиласига мансуб янги турдаги вирус билан 600дан ортиқ ҳолатда беморлар касаллангани аниқланган. Касаллик Хитойнинг Ухан шаҳрида кенг тарқалган. Шунингдек, унинг тарқалиши Япония, Жанубий Корея, Таиланд ва АҚШда ҳам кузатилди. ТИВнинг хабар беришича, Уханда 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Хитойдаги элчихона улар билан боғланиш учун ижтимоий тармоқларда гуруҳ очди.

Место для вашей рекламы