Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF чемпионлик камари учун жанг қилади

Халқаро бокс федерацияси (IBF) ярим ўрта вазн тоифасида ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳамда россиялик Сергей Липинц ўртасидаги жангни расман тасдиқлади. Бу ҳақда Olamsport хабар берди . Боксчилар вақтинчалик IBF чемпионлик камари учун кечадиган 12 раундлик жангда рингга кўтарилади. Ҳозирда Қудратилло IBF рейтинги пешқадами бўлиб турибди. Липинец эса учинчи поғонадан жой олган. IBF ташкилоти ҳар икки боксчининг промоутерлари учун 9 февралга қадар муҳлат берди. Агар томонлар белгиланган муддатда жанг шартлари юзасидан ўзаро келиша олмасалар, у ҳолда жангга эгалик ҳуқуқи бўйича промоутерлар учун очиқ савдо эълон қилинади. "Газета.uz"да реклама Маълумот учун, айни пайтда америкалик Эррол Спенс ушбу вазн тоифасида IBF ва WBC чемпионлик камарлари соҳиби бўлиб турибди. Лекин яқинда автофалокатга учраган Спенс яқин олти ой ичида камарларини ҳимоя қила олмайди. Шу сабабдан ҳам IBF ушбу ташкилот чемпионлик камарига расмий даъвогар Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳамда рейтингда кейинги ўринни эгаллаб турган Сергей Липинец ўртасида вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг ўтказилишини расман белгилади.

Место для вашей рекламы