O‘zbekiston
yangiliklari

Туркияда иккита қор кўчкиси натижасида қурбон бўлганлар сони 38 кишига етди

Туркияда иккита қор кўчкиси натижасида қурбон бўлганлар сони 38 кишига етди
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
64
0

4 февраль куни Туркиянинг Ван-Бахчесарай трассасида қор кўчкиси содир бўлди, бу вақтда йўлда қор кураш машинаси, унинг ортидан эса йўловчи автобуси ҳаракатланаётган бўлган, деб хабар берди РБК нашри Reuters агентлигига таяниб. Қор кўчиши натижасида микроавтобус 40 метрлик жарликка қулаб тушган. Автомобиль ҳайдовчиси ва етти йўловчи тирик қолишган ва қутқарувчилар томонидан чиқариб олинган. Воқеа жойига 200 нафарга яқин қутқарув хизматлари ходимлари етиб келган. Улар 5 февраль куни иккинчи кўчки тушган пайтда фалокат жойида бўлган. Натижада қурбонлар сони 38 кишига етди, яна 53 киши жароҳат олди. Фалокат юз берган ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилмоқда, қор қопқонига тушиб қолган одамлар сони аниқланмаган. BBC рус хизматининг таъкидлашича, кучли туман ва қор қутқарув ишларини қийинлаштирмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив