O‘zbekiston
yangiliklari

Туркия Идлибда Сурия армияси ҳужумидан сўнг жавоб зарбаларини берди

Туркия Идлибда Сурия армияси ҳужумидан сўнг жавоб зарбаларини берди
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
72
0

Сурия ҳукумат кучлари томонидан ушбу мамлакатнинг Идлиб вилоятида амалга оширган ҳаво ҳужуми натижасида 22 нафар турк аскари ҳалок бўлди. Кейинроқ яна 11 нафар яраланган аскар вафот этди ва уларнинг умумий сони 33 кишига етди, деб хабар берди «РБК». Касалхонага ётқизилган ҳарбий хизматчилар сони 32 нафарни ташкил этмоқда. Ҳарбий хизматчиларнинг ўлимидан сўнг Туркия президенти Режеп Эрдоған хавфсизлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Сўнгра Анқара Сурия қўшинлари позицияларига жавоб зарбаларини берди. Идлиб провинсиясида юз берган воқеалар манзарасида бир қатор Интернет провайдерларининг Facebook, Instagram, Twitter, WhatsApp ва YouTube`га киришга чекловлар киритгани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Бунга ҳалок бўлган ҳарбийлар сони ҳақидаги маълумотларнинг нотўғрилиги сабаб бўлган. Идлибдаги вазият 10 февраль куни Суриянинг Тафтаназ шаҳрида турк постининг ўққа тутилиши оқибатида 5 нафар турк аскари ҳалок бўлганидан сўнг кескинлашган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив