Тошкентдан Нурафшонга қадар метро қуриш режалаштирилмоқда

Тошкентдан Нурафшонга — Тошкент вилоятининг маъмурий марказига — метрополитен тармоғини ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 19 февраль куни вилоят маъмуриятида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов маълум қилди. Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Нурафшондаги вилоят ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган йиғилишда президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирок этди «Яқин истиқболда Нурафшон шаҳрига метро қатнови йўлга қўйилади, — деди Очилбой Раматов. — Шунингдек, инфраструктурани ривожлантириш масалалари бўйича айни пайтда вилоят ҳокимлиги билан қатъий иш олиб бораяпмиз. Ичимлик суви, йўл қурилиши, коммуникация ва канализация тармоқларини қуриш бўйича катта ҳажмдаги ишлар жадал давом этмоқда». 2017 йил ёзида Нурафшон шаҳри (собиқ Тўйтепа) Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгиланган эди (илгари вилоятнинг маъмурий маркази бўлмаган). Вилоят ҳокимлиги бу ерга Тошкентнинг марказидан кўчирилди. Ҳозирда шаҳарни тўлиқ қайта қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. У Ўзбекистоннинг биринчи «ақлли» шаҳрига айланиши кутилмоқда. "Газета.uz"да реклама

Место для вашей рекламы