O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентдаги учта ОТМда масофавий таълим йўлга қўйилади

Тошкентдаги учта ОТМда масофавий таълим йўлга қўйилади
YANGILIKLAR
17:11, 05 апрель 2020
69
0

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкентдаги учта олий таълим муассасасида масофавий таълимни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу президент фармони лойиҳасида кўзда тутилган. Таълимнинг янги шакли Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент давлат юридик университетида тажриба тариқасида жорий этиш таклиф қилинмоқда. Мутасадди вазирликларга 1 апрелга қадар масофавий таълимни олиб бориш тартибини белгилаш, ускуна-дастурий мажмуани яратиш ва ушбу университетларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш топширилди. Вазирлар Маҳкамаси тажриба натижаларини инобатга олган ҳолда 2021 йил 1 январгача университетлар ва йўналишлар нуқтаи назаридан олий таълим тизимида масофавий ўқишни жорий этиш бўйича таклифлар ва жадвалларни киритиши керак. Ўзбекистон ОТМлари ва олий таълимдан кейинги, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасалар 2018 йил сентябр ойида масофавий ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив