O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентдаги Романовлар уйи музейга айлантирилмоқда

Тошкентдаги Романовлар уйи музейга айлантирилмоқда
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
55
0

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг қабуллар уйи сифатида фойдаланилган Романовлар уйи яна музейга айлантирилиши мумкин. Айни пайтда бино Тошкент шаҳар ҳокимияти балансидан Маданият вазирлигига ўтказилмоқда, деб маълум қилди вазирлик вакили «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда. Яқин кунларгача Ташқи ишлар вазирлиги қабуллар уйи сифатида хизмат қилган князь Николай Константинович Романовнинг собиқ саройи шаҳар балансига берилганди. Пойтахт қоқ марказида жойлашган бино Ўзбекистон Санъат музейининг асоси ҳисобланади, шунингдек, у князь ўлимидан кейин бадиий музейга айлантирилганди. Қолаверса, уйда князга тегишли 500дан ортиқ маданий қийматга эга буюмлар бўлган. Шу туфайли, саройни Маданият вазирлигига бериш, князь меросини ўз ўрнига қайтариш ҳамда музейни қайта ташкил этиш ишлари бошланган. Таъкидланишича, буюк князнинг Тошкент ва унинг атрофида совун заводи, фотография устахоналари, квас савдоси билан шуғулланувчи шохобчалари, шолини қайта ишлаш, пахта мануфактуралари бўлган. "Газета.uz"да реклама Тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадига эса санъат асарлари сотиб олишга сарфлаган. Ўша қимматли асарлар тўла уйда Ўзбекистон заргарлик буюмлари ва антиквариат музейи ташкил этилиб, у 1990 йил ўрталаригача фаолият юритган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив