O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентда яна бир электробус синовдан ўтказилмоқда

Тошкентда яна бир электробус синовдан ўтказилмоқда
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
70
0

7 мартдан бошлаб Тошкентдаги 51- автобус йўналишида (Бешёғоч-Юнусобод) Хитойнинг Yutong электробусини синовдан ўтказиш бошланди, дея хабар қилди «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати. Ўн икки метрлик паст полли ZK6128BEVG модели ўртача 70 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, бир марталик қувват билан (қувватлаш вақти — оддий тармоқда 4−5 соат) 300 км ва ундан ортиқроқ масофани босиб ўта олади. Уч эшикли электробус кондиционер ва иситиш, электрон йўналиш кўрсаткичлари, ўрта эшикда қўлда тушириладиган пандус ҳамда ёпиқ ҳайдовчи кабинасига эга. Транспорт воситаси литий-ионли батареяга эга бўлиб, кучли иссиқ вақтида аккумуляторларни интеллектуал бошқариш тизими ҳамда батарея бўлимида автомат ўт ўчириш тизими билан таъминланган. "Газета.uz"да реклама «Тошшаҳартрансхизмат»дан қайд этилишича, автобус бир неча ой давомида синовдан ўтказилади. Мавжуд маълумотларга кўра, шаҳар ҳокимият ўнлаб электробусларни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бунга қадар пойтахтда уч ой давомида «Белкоммунмаш» (Беларусь) компаниясининг Vitovt Electro E420 электробуси синовдан ўтказилган эди. Беларусь машинаси Yutong электробусидан фарқли равишда тезкор қувватлаш тизими билан жиҳозланган, бироқ ҳаракат давомийлиги тахминан 30 км ни ташкил этар эди. Шунингдек, унинг учун махсус қувватлаш станцияларини барпо этиш ҳам талаб қилинади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив