O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентда Ватан ҳимоячилари куни қандай нишонланади?

Тошкентда Ватан ҳимоячилари куни қандай нишонланади?
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
64
0

Тошкентда бир неча кун давомида Ватан ҳимоячилари куни байрами нишонланади. Шу муносабат билан пойтахтда ҳарбий-ватанпарварлик акциялари ўтказилади, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. 10 январдан 14 январгача соат 10:00 дан 16:00 гача «Халқлар дўстлиги» майдонида ҳарбий фестивал бўлиб ўтади. Тадбир дастурида ҳарбий оркестр ва ансамбль концертлари, курсантларнинг қўл жанги маҳорати акс этган чиқишлари кўрсатилади, ҳарбий техника ва қуроллар намойиш этилади. Фестивалга барча хоҳловчилар ташриф буюриши мумкин. 12 январь, якшанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача «Мен ватанимнинг таянчи бўлиб хизмат қиламан» шиори остида марафон бўлиб ўтади. Мусобақа Қуролли Кучлар музейидан бошланиб, Халқлар дўстлиги майдонида якунига етади. Унда ҳарбий хизматчилар, ёшлар, вазирлик ва ташкилотлар ходимлари иштирок этади. "Газета.uz"да реклама Бундан ташқари, 12 январь куни тушдан кейин соат 14.00 дан 17.00 гача Халқлар Дўстлиги майдонида эстрада юлдузлари ва ҳарбий оркестр ва ансамбль концертлари намойиш этилади, кириш бепул. Байрам давомида Мудофаа вазирлиги Яшнобод ва Сирғали туманларидаги кўп қаватли уйлардаги квартиралар калитларини ҳарбий оилаларга тантанали равишда топширади. Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилар куни Республика Олий Кенгашининг 1993 йил 29 декабрдаги қарори билан14 январда байрам сифатида нишонлаш белгиланган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив