Тошкентда Starbucks қаҳвахонаси очилади

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Alshaya Group компаниясининг минтақавий вакили Нэнжи Менхотра билан учрашди, дея хабар қилди шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати. Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини, хусусан, Тошкентда жаҳонга машҳур Starbucks қаҳвахоналари тармоғини очиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Компаниянинг минтақавий вакили Нэнжи Менхотра Тошкент ҳудудида 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналарни қуриш лойиҳасига катта қизиқиш билдирди. "Газета.uz"да реклама Хорижий томон яқин беш йилга мўлжалланган демографик ўсиш кўрсаткичларига асосланиб, шаҳар инфратузилмаси ва коммуникацияларини ривожлантириш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев меҳмонларга Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий, инвестицион ҳамда туристик кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди. Учрашув натижаларига кўра, хорижий томон Starbucks қаҳвахоналари тармоғи ва меҳмонхоналарни очиш лойиҳасини амалга ошириш учун зарурий ҳужжатларни тайёрлаши ҳақида маълумот берди. Alshaya Group — чакана франшизанинг етакчи халқаро оператори бўлиб, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, Россия, Туркия ва Европада Starbucks, H&M, Mothercare, Debenhams, American Eagle Outfitters, P.F. Chang’s, The Cheesecake Factory, Victoria’s Secret, Boots, Pottery Barn and KidZania каби 90 та истеъмол брендларига ҳамда кўчмас мулк, қурилиш, меҳмонхоналар, автомобиль ва умумий савдо соҳасида холдингларга эгалик қилади.

Место для вашей рекламы