Тошкентда муҳим чорраҳалардан бирида чапга бурилишга рухсат берилди

Душанба куни Тошкентда Мустақиллик шох кўчасидан (шаҳар марказидан боришда) Оққўрғон кўчасига чапга бурилиш очилди. Бу ҳақда Choynakning_qopqogi Telegram- каналида эълон қилинган маълумотни «Газета.uz»нинг ички ишлар органларидаги манбалари ҳам тасдиқлади. Светофорда чапга бурилишига рухсат берадиган қўшимча бўлим қўшилди. Бу ердаги «Олдинга тўғри» белгиси демонтаж қилинади. Бурилишга рухсат берилиши натижасида минглаб ҳайдовчилар бир неча километр оралиғида ягона бўлган 71-мактаб яқинида жойлашган навбатдаги чорраҳагача бориш ва сўнгра ортга қайтиш машаққатидан қутулиб, вақт ва километрларни тежам имконига эга бўлди. "Газета.uz"да реклама Кўп йиллар давомида ёпиқ бўлган кўчаларнинг очилиши президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил кузида ҳокимиятга келганидан кўп ўтмай бошланди. Бир йил олдин — 2015 йил августда — Мустақиллик кўчасида Оққўрғон кўчасидан Паркент кўчаси ва «Буюк ипак йўли» метросига қадар тўлиқ метал тўсиқ билан ёпиб қўйилган эди. Ўшанда собиқ Пушкин хиёбони атрофидан айланиб олиш имконияти ҳам чекланди, ундан Паркент бозори томонга ҳаракатланиш ёпилди. Бугунги кунда Тошкент кўчалар орасидаги тўсиқлардан деярли халос бўлди, аммо шаҳарда ҳали ҳам жуда кўп ноқулай ва охиригача яхши ўйланмаган чорраҳалар ва бурилишлар мавжуд.

Место для вашей рекламы