Тошкентда Халқаро қиличбозлик академияси очилади

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда пойтахтдаги қиличбозлик маркази базаларида Халқаро қиличбозлик академияси очилади, дея хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати. Академияда спортнинг ушбу тури бўйича мураббийлар ва ҳакамлар тайёрланади. Академияни ташкил этиш масаласи 4 февраль куни Халқаро қиличбозлик федерацияси Ижроқўм вакиллари Азе Эрика, Новак Перович ва Виталий Логвин иштирокидаги учрашувда муҳокама қилинди. «Бу Ўзбекистонга қилган илк ташрифим эмас. Бундан аввал 2015 йил кадетлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати вақтида Тошкентга келганман. Шуни айтишим мумкинки, мазкур мусобақа ёшлар миқёсида ташкил қилинган энг яхши дунё биринчиликларидан бири бўлган эди. Ўзбекистонда барча соҳада тизимли ишлар йўлга қўйилган. Биз ҳам бундай имкониятлар заминида қиличбозликни ривожлантириш учун қўлимиздан келган ёрдамни аямаймиз», — деди Новак Перович.

Место для вашей рекламы