Тошкентда ер нархининг минимал қийматлари белгиланди

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 20 мартдаги қарори билан пойтахтда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматлари тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Қарорга кўра, ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматлари зоналар ва туманлар кесимида белгиланади. Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан белгиланган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархлари қуйидагича: Тошкентда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати туманлар кесимида: Шунингдек, қарор билан Тошкент Давлат солиқ бошқармаси пойтахтда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади. "Газета.uz"да реклама Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги қарорига мувофиқ, эндиликда электрон онлайн-аукцион орқали берилади.

Место для вашей рекламы