Тошкентда буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади

24 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча буюм, қурилиш материаллари, автомобиль сотуви, маиший-техника, иккиламчи буюмлар бозорлари ва мулкчиликдан қатъий назар барча савдо комплекслари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Хабарда айтилишича, фақатгина деҳқон бозорлари, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, шифохоналар, поликлиникалар, дорихоналар фаолияти тўхтатилмайди, улар аввалги тартибда ишлашни давом эттиради. Умумий овқатланиш муассасаларига ёпиқ ҳолатда, яъни мижозларни қабул қилмасдан, фақат таомларни етказиб бериш билан шуғулланади. Бу йўналишда фаолият юритувчи тадбиркорларга таом етказиб бериш хизматларини ривожлантириш тавсия этилган.

Место для вашей рекламы