Тошкентда автобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда

Тошкентда 19 мартидан бошлаб йўловчи оқими кескин камайган вақтларда атвобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати хабар қилди. Бу таълим муассасаларида карантин эълон қилингани, кўплаб компания ва ташкилотлар масофадан ишлашга ўтганидан сўнг йўловчилар оқими сезиларли даражада камайгани билан боғлиқ. 10:00 дан 16:00 га қадар автобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда. Компаниянинг қайд этишича, жамоат транспортида йўловчи оқимининг кескин қисқариши натижасида тиғиз вақтлардан ташқари автобусларнинг йўналишларда йўловчисиз ҳаракатланиши кузатилмоқда. Бу ўз-ўзидан транспорт воситаларининг сабабсиз емирилишига, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг самарасиз сарфланишига сабаб бўлмоқда.

Место для вашей рекламы