O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентда 471,7 млн сўмлик ҚҚС тўламаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 471,7 млн сўмлик ҚҚС тўламаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
63
0

Тошкент шаҳрида «Y.C.» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларнинг 2019 йилда 2,4 млрд сўмлик турли хил харидоргир товарларни нақд пулга сотишиб, фаолияти бўйича ҳисобот топширмасдан, 471,7 млн сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари аниқланди. Бу ҳақда назорат органи матбуот хизмати «Газета.uz»га. Хабарда қайд этилишича, ушбу шахслар жиноий фаолиятдан олинган даромадларига қонуний тус бериш мақсадида бошқа янги корхоналарни ташкил этишиб, уларнинг низом жамғармаларини ноқонуний даромадлари ҳисобидан шакллантирганликлари аниқланган. Худди шундай, Департаментнинг Чиноз тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «O.G.» МЧЖ раҳбари А.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 2019 йилда банк муассасасидан ажратилган 1 млрд 460 млн сўм кредит маблағларини турли йўллар билан нақдлаштиришга эришиб, кредит қарздорлигини тўламасдан, талон-торож қилганлиги аниқланди. "Газета.uz"да реклама У ушбу маблағлар ҳисобидан «Malibu» русумли автомашинаси ҳамда 92 млн сўмлик хўжалик ва маиший техника воситаларини харид қилиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган. Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив